Тошкент шаҳар Амир Темур хиёбонида бугун, 28 март куни бесоқолбозликка (ЛГБТ) қарши намойишлар ўтказилди.

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда бесоқолбозлар (ЛГБТ) Амир Темур хиёбонида бугун 15:00 намойиш ўтказишни эълон қилинган эди.

Шундан сўнг, Effect.uz журналисти Фазлиддин Меҳмонов бу жараённи қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида воқеа жойига бориб, ОАВ қонуннинг 5-моддасига кўра, Журналистларни ҳимоя қилиш 9-моддасига назарга тутилган журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида воқеа жойига борди.

Воқеа жойига эълон қилинган вақт, яъни соат 15:00 да борди. Дастлаб хиёбонда вазият жойида, лекин орадан 10-15 дақиқа ўтгач бир гуруҳ ёшлар тўпланиб, ғазаб билан ЛГБТчиларни қидиришни бошлашди ва кўп вақт ўтмасдан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ушбу ҳудудни ўраб олишди.

Хиёбонга тўпланган кўплаб фуқароларни автобусга мажбурлаб маҳкамага олиб кетишди, шулар қаторида қонуний фаолият олиб бораётган Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти Фазлиддин Меҳмоновни ҳам автобусга олиб чиқишга уринишди, журналист ўзининг хизмат гувоҳномасини тақдим этиб, қонуний ҳуқуқларини талаба қилишига қарамасдан, жисмоний куч ишлатган ҳолда, Журналистларнинг ҳимоя қилиш қонунини 8-моддасини, яъни журналист дахлсизлигини қўпол равишда бузиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган ҳолда намойишга келганлар билан бир автобусга тиқиб Миробод тумани ИИБга олиб кетишди.

Фазлиддин Меҳмонов Миробод туманидаги ИИБда ёмғир тагида бир ярим соатдан кўп ва ичкарида икки ярим соат давомида сабабсиз ушлаб турилди.

ИИБ ходимлари журналистга нисбатан қўпол муомала қилишди. Бу ҳам майли, Меҳмоновдан мажбурий равишда тушунтириш хати олишди ва жиноятчилар каби расмга тушириб олишди.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон халқаро кулолчилик марказини кўздан кечириш вақтида ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида:

Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар.

Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз.

Сизлар адолат тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман“, — деган эди Президент.

Бу сўзлардан илҳомланаётган журналистларга қарама-қарши иш қилаётган ИИБ ходимлари бунга қандай жавоб қайтаришади? Ёки улар учун президентнинг олиб бораётган очиқлик сиёсати ва журналистларга қилаётган эътиборга ва уларни қўллаб-қувватланаётганининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига заррача ҳам аҳамияти йўқми?

Наҳотки улар Ўзбекистон Республикасида белгиланган ва ОАВ тўғрисидаги қонун ҳамда Журналистларнинг ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар, ҳаттоки Президентнинг очиқлик сиёсатини тан олишни ҳам хоҳлашмаяптими?

Эслатиб ўтамиз, эртага 29 март куни, соат 22:00да Effect.uz'нинг Youtube саҳифасида бўладиган жонли эфирда айрим масалаларни очиқлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *