Бугун ижтимоий тармоқларда “Тезкор. Самарқанд йўлларида шер боласини топиб олишибди. Шер боласи ҳозирча кимга тегишли эканлиги номаълумлиги айтилмоқда” номли видео тарқалган эди. Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маьлум қилинишича, бугун ростдан ҳам видеода кўрсатилган шер боласи ушлаб қолинди. Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилаётган рейд давомида Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган автомашина текширилганда, унда шер боласи олиб кетилаётгани аниқланган. Вилоят экология бошқармаси мутахассисларининг шер боласининг қаердан, нима учун олиб кетилаётганлиги ҳақидаги саволларига ҳайдовчи аниқ жавоб бермасдан ҳужжатларни тақдим қила олмайди. Сал ўтмай эса “ҳужжатларни олиб келаман” деб шер боласини ташлаб қочиб кетган.

Шундан сўнг олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчи ушланди ва айни пайтда дастлабки суриштирувлар олиб борилмоқда. Шер боласи эса Самарқанд вилояти Экология бошқармасида ўрнатилган тартибда вақтинча сақланмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *