AОКAда “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда EFFECT.UZ журналисти Aброр Поёнов ҳам иштирок этди ва Aдлия Вазирлиги бошқарма бошлиғи ҳамда Пенсия жамғармасидан келган спикерга муҳим икки савол билан юзланди:

Ногиронлиги бор шахсларнинг қаровчиларига  нафақа тайинлаш тартиби қандай? Нафақани олиш учун улар кимга ва қай тартибда мурожаат қилади?

Бизнингча, бу ерда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков  ҳатто саволга тушунмади. Жавоб эса, умуман қониқарсиз ва чала бўлди.

Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига қаратилган кейинги “Туман ҳокими ўз қарорини Адлия вазирлиги ёки туман адлия бўлими рўйхатидан ўтказмасдан чиқариши мумкинми?” саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов томонидан  ҳар томонлама асосли тарзда жавоб берилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *