Бироз аввал Ўзбекистон МТЖ футбол бўйича халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида Гана миллий терма жамоасига қарши Намангандаги “Навбаҳор” стадионида баҳс олиб боришди. Якунда 2:1 ҳисобида оқ бўрилар зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг Effect.uz мухбирлари ғалаба тўпини киритган Жалолиддин Машариповнинг баҳс ҳақидаги таассуротлари билан қизиқишди.

«Гана миллий терма жамоаси нима бўлганда ҳам жаҳон даражасида эканлигини исботлади. Миллий терма жамоа деганда биринчи ёки иккинчи рақам йўқ деб ўйлайман. Негаки ўйинда ҳамма ўзининг ватанини ҳимоя қилишга киришади. Гана футболи кучлироқ деб ўйлайман. Африкаликларнинг техникаси ҳамиша юқори бўлган», – деди Ўзбекистон МТЖ нинг етакчиларидан бири.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.