Қорақалпоғистон Республикаси  ЙҲХБ ЙПХ отряди 3чи сафарбар гуруҳи инспектори Данияр Қаирбоев ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда ҳодисага оид видео тарқалди.

 

Воқеа 2021 йил 21 март куни Мўйноқ тумани ҳудудидаги 4Р-173 автомобиль йўлининг 91-93 километри оралигида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида содир бўлган. Унга кўра, УАЗ-3303 русумли автотранспорт воситасини тўхтатиш вақтида уни маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчи инспекторни уриб юборган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳатини олган инспектор шифохонада ўзига келмасдан вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.