Самбо бўйича йилнинг энг муҳим мусобақаси 12-14-ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилади. Ушбу қарор  Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро самбо федерацияси Ижроқўм йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.

Аслида, мазкур мусобақа мезбонлиги Россиянинг Москва шаҳрига берилган эди. Лекин Спорт арбитраж суди (CАС) қарори билан Россиянинг икки йил давомида Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ўтказишга даъвогарлик қила олмаслиги белгиланди.

Шу сабабдан Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) ва Россия самбо федерацияси ушбу мусобақани бошқа мамлакатда ўтказишга мажбур бўлишган.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мусобақага мезбонлик қилиш бўйича таклиф билан чиққан. Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) эса мазкур таклифга ижобий жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида самбо бўйича Осиё чемпионати—2021 мусобақаси ҳам Тошкентда ўтказилади. Шу тариқа Тошкент шаҳри 2021 йилда самбо бўйича икки йирик мусобақага мезбонлик қилади.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Ҳарбийлар икки кун ичида 100 нафар бегуноҳ одамни ўлдирди
Тезкор! 1апрелдан Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар тикланади
Яна бир институт карантинга ёпилди
Ўзбекистон ва Туркия Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.