Effect.uz ахборот агентлигига Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани 57-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Равшан Рашидовдан мурожаат келиб тушди.

“Сизлар орқали, вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов ва Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновдан амалий ёрдам сўраган эдим.  Улардан садо чиқмаяпти.

Эркин Турдимов

 

Нажмиддин Сулаймонов

Ўзим бу мактабда дарс беришдан ташқари, “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да ишлайман. Футбол ҳамда мини футболдан ёшларга сабоқ бераман.

Шу ерда футбол маҳорат мактабини қуриб,  четка қишлоқларда миллионлар ўйинини оммалаштириш ниятидаман. 2019 йилдан бери  қўлимдан келганича, 2003-2012 йилларда туғилган болаларни шуғиллантирмоқдаман.

Кўплаб турнирларда юқори натижаларга эришмоқдамиз. Майли, биз ҳозир алоҳида футбол мактаби қуриб беринглар демаймиз, мавжуд спорт залимизга қўшимча равишда ётоқхона ҳамда тренажор зали(спорт анжомлари билан) керак. Қишлоқ болаларининг шаҳарга қатнаб шуғилланишларига моддий имконияти етмайди.

Шуларни инобатга олиб, 57-сонли мактаб ҳар томонлама тўғри келганлиги учун  директор  Дилфуза Очилованинг шахсан ўзи ҳайрихоҳлик билдириб  рози бўлди. Муҳими, бошлаб олдик. Бизга ёрдам керак, ишончни албатта оқлаймиз!” дейди умид билан мурожаат йўллаган Равшан Рашидов.

Равшан Рашидов

“Элдор Шомуродов, Криштиану Роналдуларга ҳавас қиламиз. Улардек бўлишни хоҳлаймиз!”  – дейди шу ерда тўп тепаётган болалардан бири.

“Бизга керакли шароитларни яратиб беришларини сўраймиз!” – дейди жамоа сардори.

Ташаббус бор жойда ривожланиш бўлади. Аммо ривожланиш бўлиши учун ўша ташаббус қўллаб – қувватланиши даркор. Мутасаддилардан ушбу ҳолатга ечим топишлари орқали бу масала ижобий ҳал этилишига умид қиламиз!

Мухбир: Даврон Ҳасанов

Матн муаллифи: Аброр Поёнов

Оператор: Достон Абдуқодиров

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.