Transfermarkt портали Италия А Сериясида ўйнайдиган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Унга кўра, Криштиану Роналдунинг трансфер суммаси 10 миллион еврога пасайди. 36 ёшли португалиялик аввалги сафар 60 миллион еврога баҳоланаётган эди. Энди унинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

– Роналду А Сериянинг энг зўр ҳужумчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Лекин ёши ўтиб бораётгани унинг нархига таъсир қилиши табиий. Асосийси эса, Роналду “Ювентус”га  Европа Чемпионлар лигаси совринини олиб беролмади. Чунки у айнан шунинг учун таклиф этилганди. Клубнинг А Серияда бу йил муваффақиятсиз ўйнаётгани ҳам португалиялик юлдузнинг трансфер суммасини тушириб юборди, – деди Transfermarkt порталининг Италия бўйича бош муҳаррири Жатин Дитль.

Элдор Шомуродов – нархи 500 минг еврога ошди. Трансфер суммаси 7 миллион евро.

А Серияда биринчи мавсумини ўтказаётган легионеримиз Transfermarkt порталида ўзи учун рекорд суммага баҳоланди.

Шомуродовнинг нархи кўтарилиб бораётганини мутахассислар қуйидаги омилларга боғламоқда. Элдор мунтазам бошланғич таркибда майдонга тушмоқда.”Ювентус”нинг ўзбек ҳужумчисига қизиқиши бор. Элдор учта гол урганидан ташқари, бир неча маротаба голларда бевосита иштирок этиб, жамоадошларининг тўп киритишига қулай вазиятлар яратиб берди. Ўзбек ҳужумчиси “Женоа” таркибида 1307 дақиқа ўйнаб, жами 9 та голда иштирок этди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *