Сурхондарё вилояти Шеробод туманига сел келгани тўғрисида видеолар тарқалди. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ушбу хабар ёлғон эканлигини маълум қилди.

“Бугун, 24 март куни ижтимоий тармоқларда, хусусан, бир неча телеграм каналларда, гўёки бир кун олдин Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 халқаро автомагистралнинг 393-километрида сел келганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилган.

Шунга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан белгиланган ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмаганлиги маълум бўлди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу видео уч йил олдин содир бўлган”, дейилади ФВВ хабарида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *