Туриннинг “Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи Криштиану Роналдунинг  клубини тарк этиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.

Биз Роналдуни клубда олиб қолишга қарор қилдик. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси, биз уни маҳкам ушлаб олганмиз ва унга суянамиз.

“Ювентус” ўтган йил катта лойиҳани бошлаб қўйган. Битта ўйин лойиҳаларимизни ўзгартира олмайди.

Аксинча ёзда жамоани кучайтириш ҳақида ўйлашимиз мумкин“, – дея Паратичининг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “Реал” ёки “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Олимпиада ва жаҳон чемпиони AIBA бош котиби этиб тайинланди
Ўзбекистон Президенти халқаро консультантлар билан учрашув ўтказди
Мудофаа вазирлигида жиддий тайинловлар амалга оширилди
Тошкентнинг бир тумани аҳолиси 14 соат сувсиз қолади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.