Хонанда Достон Эргашов Ўктам Алиевнинг “Ўйламадим” номли қўшиғини муаллифнинг розилигисиз ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштиргани ҳамда муаллиф бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, Агентлик томонидан ҳолат бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман маъмурий судига баённома киритилган.

Натижада суд Д.Эргашовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177 (1)–моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, тегишли жарима жазоси тайинлаган.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман маъмурий судининг қарори асосида хонанда Ў.Алиев Достон Эргашовга нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман судига **500 миллион сўм **миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризасини киритди.

Маълумот учун, Ў.Алиев томонидан “Ўйламадим” номли қўшиқ 2012 йил яратилган ҳамда мазкур қўшиқ учун видеоклип суратга олинган. Ушбу видеоклип YouTube платформасига жойлаштирилган.

Оммабоп хабарлар

Наманган ИИБ Effect.uz суриштирувига муносабат билдирди
6000 АҚШ долларни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
Эркинжон Турдимов: “Самарқандга бундай катта пул ажратилиши тарихда бўлмаган” (видео)
Гурбангули Бердимуҳамедов янги қўшиқ куйлади (видео)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *