Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида собиқ милиционер дахшатли қотилликни фош этди. Бу ҳақда Darakchi хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ука изсиз йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан кўмилган ҳолда топган.

Ўлимга марҳумнинг орқасидан 7 марта урилган пичоқ ва темир болға билан бир неча маротаба зарба берилгани сабаб бўлган.

Йўқолган аканинг шериги эса ҳеч нима бўлмагандек одатий яшайверган. Укаси эса ундан шубҳаланган ва унинг уйига борган. Ҳовлидаги бир уюм тупроқ тагидан акасининг қўли чиқиб турганини кўрган:

Aкамни қидириб борган куним ҳовлида чуқур қазилганини кўрдим. Бу нима учун деб сўрасам чиқинди ташлайман деди.

Кейин ўйлаб қолдим, акам йўқолган пайти нега чуқур кавлайди деб. Чуқурни бориб кавлаб кўрдим. Чуқурдан акамнинг ўнг қўли чиқди“, – дейди

Қотилнинг ўзи жинояти ҳақида шундай дейди:

“Жума куни эрталаб кўмдим. Мурдани чуқурга кўмганим йўқ. Ерни юзасида турганди” 

Қотил марҳумга тан жароҳати етказганини рад этди. Марҳумнинг кўкрак қафасига 7 марта зарба берилган, темир болға билан бош соҳасига бир неча марта урилгани ўлимга сабаб бўлган.

Жиноятчига 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Супермаркетда 10 кишини отиб ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди
Шавкат Мирзиёев Хоразмда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади
Ўн ойлик қизалоқнинг бош суягига тиқилиб қолган ғилдирак чиқариб олинди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *