Ижтимоий тармоқларда, 21 март куни Урганч шаҳридаги кафе олдида ярим-яланғоч кийинган ҳолда сумалак пиширган хотин-қизлар барчадан узр сўраган видеоси тарқалди.

Маълум бўлишича, тармоқларда тарқалаётган ушбу видеолавҳа бундан 1 ой олдин тарқалган. Мазкур видеодаги ҳолатда қизлар умуман бошқа масалада, бошқа одамдан узр сўрашган видеони сумалак воқеасига алоқаси йўқ.

“Юртдошларимиздан эски видеоларни хозрги видео деб тарқатмасликларини сўраб қоламиз“, – дейилади хабарда.

ИИБ суриштирув ишларини бошлаб юборди

“2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади ИИБ хабарида.

 

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Ўзбеккино” Ўзбекистон халқига тарихий-бадиий фильм – “Муқимий”ни туҳфа этмоқда
Тошкент шаҳрининг икки туманида газ ва иссиқлик тизими вақтинчалик ўчирилади
Президент қарори қабул қилинди. 175 та мактабда физика чуқурлаштириб ўқитилади
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захирасида ўзгариш бўлди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *