Хабарингиз бор, 21 март куни Урганч шаҳрида жойлашган «Саҳара» кафеси ёнида бир гуруҳ қизлар ярим-яланғоч ҳолатда сумалак пиширган ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган эди.

Яқинда бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида ўша аёллардан икки нафари аҳоли орасида узр сўрагани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Кечирим сўрайман, қилган ишимдан пушаймонман. Ёш бўлганим учун ҳали ислом динини тушунмайман. Сизларнинг ҳам фарзандларингиз борку. Кечирим сўрайман», – деган у ерда турган аёллардан бири.

«Мен ҳам келин бўлганман, 6 йил эрим билан яшаганман, мендан кейин яна икки марта уйланган. Икки нафар фарзандим бор. Бу тарафларига ҳам қарашингизни сўрайман, фақат айбламасдан. Отам ҳам, онам ҳам ташлаб кетган, ҳаммасининг ўзининг оиласи бор. Иложсизликдан ўз кунимни ўзим кўряпман», – дея иккинчи аёл ҳам ўз қилган иши бўйича пушаймон эканлигини айтиб ўтган.

Маълумот учун, мазкур видеодаги жараёнда жами 6 та аёл қатнашган ва ушбу аёлларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди. Қолган 3 нафари эса оилали ва ёш фарзанди бўлгани сабабли энг кам ойлик иш ҳаққининг 5 баравари миқдорда жарима тўлаши белгиланган.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.