Effect.uz мухбирлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Иштихон туманидан тушган мурожаатни ҳам ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ўзини “Гано Шифо” компанияси ходимаси сифатида таништирган Г.Қ қўшни тадбиркор Мамарасул Жонузақовнинг ишончига кириб, камида 2 миллиард зарар етказган.

Жумладан, “Малибу-1” автомашинаси ҳамда туман марказидаги бино ҳужжатларини “Туронбанк”дан кредитга олиш учун гаровга қўйган Мамарасул Жонузақов якунда ҳар икки мулкидан ҳам ажралган.

Кредит пуллари эса Г.Қнинг эҳтиёжлари учун сарфланганлиги ойдин бўлса ҳам ҳуқуқ тартибот идоралари мазкур ҳолат бўйича гумонланувчига нисбатан жиноят ишини очиш масаласини пайсалга солишмоқда.