Ўзбекистонда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида ижтимоий-нодавлат “AQLVOY” телеканали иш фаолиятини бошламоқда.

Телеканалнинг тест шаклидаги кўрсатувлари эртага – 22 март кунидан бошлаб эфирга узатилади.

Кўпчилик, айниқса ота-оналарда янги очилаётган мазкур “AQLVOY” телеканали болалар учун мўлжалланган бошқа телеканаллардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий, албатта.

Вазирлик мутасаддисининг сўзларига кўра, унда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, аҳлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун тайёрланган махсус кўрсатувлар, Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлар студиялари томонидан яратилган энг сара анимацион сериал ва дастурлар намойиш этилади.

Оммабоп хабарлар

Ўзбекистонлик актриса автоҳалокат қурбонига айланди (фото)
Бугун энг катта астероид ер яқинидан ўтади
Навруз байрамида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Эмомали Раҳмон Марказий Осиёга яқинлашаётган хавфни маълум қилди