2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81221 (+126) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари  Андижон вилоятида,

5 нафари  Бухоро вилоятида,

1 нафари  Жиззах вилоятида,

1 нафари Самарқанд вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

1 нафари Хоразм вилоятида,

10 нафари Тошкент вилоятида,

106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Самарқанд вилоятида 6 нафар,

Тошкент вилоятида 9 нафар,

Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Бешта лавозимда ишловчи Азиз Абдуҳакимов қанча маош олишини маълум қилди
«Daryo.uz» бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига чақирилмагани маьлум бўлди
Пластикдан пул ўмарган шахс қўлга тушди
Европа лигаси: Футболчи дарвозабоннинг юзини «нишонга олди» (видео)