Жонли эфирдаги таниқли телебошловчига яланғоч аёл ҳужум қилди. Бу ҳақда G4 media’га таяниб Lenta.ru хабар бермоқда. Бу Руминиянинг Antena 1 телеканалининг студиясидаги жонли  эфир вақтида юз берди.

Маълум бўлишича, Яланғоч бир аёл студияга кириб келиб, бошловчи Мирела Ваидага тош отмоқчи бўлган, аммо тош нишонга  тегмаган.

Газетанинг ёзишича, аёл яқинда руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилган. У студияга орқа эшикдан кирганлиги айтилмоқда.

Sputnik Руминия аниқлик киритишича, бошловчи Магдалена Шербан томонидан йиллар давомида таҳдидлар олган.

2017 йилда у Бухарест метросида 25 ёшли қизни рельсларга итариб юборган ва қотиллик учун жазо олган. Ваида ўз дастурларида ушбу воқеани тез-тез ёритиб турарди.

Шу билан бирга, нашр ҳужум қилинган видеонинг саҳналаштирилиши ва ушбу саҳна томошабинларни жалб қилиш учун йўналтирилганлигини истисно қилмайди.

Шубҳалар, шунингдек, аёлнинг яхши муҳофазаланган жойда яширинча кириши ва ечиниши билан боғлиқ.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Самарқандда 11 синф ўқувчисини поезд судраб кетди
Бухорони сув босди (видео)
Россия талабалар учун чегараларини очди
Трамп Байденнинг устидан кулди