Eвропа Лигаси 2020-2021 йилги мавсум 1/8 финал ўйинларидан бирида «Рейнжерс» ўз майдонида «Славия» ни қабул қилган ва ушбу ўйин умумий ҳисобда 1:3 , яъни чехияликларнинг фойдасига якунланган.

Ўйин давомида заҳирадан майдонга тушган Балогун Руф тўпнинг ортидан югуриб «Славия» дарвозабони Ондей Коласнинг юзига тепиб жиддий жароҳат етказиб қўйди.

Шифокорлар узоқ вақт давомида дарвозабонга ёрдам беришди, аммо улар уни ўйинда қолдиришмади. «Славия» етакчиларидан ҳисобланган ўйинчиси майдонни жароҳати туфайли эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Колеснинг ўрнини бир ой олдин 18 ёшга тўлган Матиас Вагнер эгаллади.

Стивен Жеррард шогирдларидан дарвозабонга жароҳат етказган ўйинчи ва яна бир  футболчиси қизил карточка билан майдонни тарк этган ушбу ўйиндан кейин мусобақаи Чехиянинг «Славия» клуби кейинги босқичда давом эттириши м'лум бўлди.