Австралия ҳукумати шарқий соҳиллари бир кун олдин бошланган кучли ёмғирлар сабабли бир қатор ҳудудларда аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РОСБАЛТ хабар бермоқда. Маҳаллий ОАВ, бу содир бўлаётган воқеани “супер бўрон” деб атади.

Хусусан, Австралиянинг 25 миллион аҳолисининг тахминан учдан бир қисми яшайдиган Янги Жанубий Уэльс қирғоқларининг аксарият қисмида март ойидаги ёғингарчилик кўрсаткичлари рекорд даражага етган. Кучли ёмғир эса дам олиш кунлари охиригача давом этиши кутилмоқда.

Маҳаллий каналларда одамлар кўчаларда қайиқда сузиб юришаётгани, уйларнинг деразаларига қадар тошиб кетган сувлар, дарёлар тошиб кетгани тасвирланган.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ва маҳаллий телевидение орқали намойиш этилган видеода бутун уйни сув олиб кетаётгани акс этган.

Имелска таъкидлашича, Сидней ҳудудида ушбу дам олиш кунлари тахминан 100 мм, баъзи жойларда эса 200-300 мм гача ёғингарчилик бўлади.

Айтилишича, шаҳарни сув билан таъминлашнинг асосий манбаи бўлган Сиднейдаги Варрагамба тўғони бугун кечқурунгача тошиб кетиб, ғарбий Сиднейда сув тошқини келтириб чиқариши мумкин.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«Мен уни ўйнаши эмасман ёки у мени ўйнашим эмас» – Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи (видео)
Питбуль итлари 3 ёшли Азиз ва унинг онасини ғажиб ташлади
Куба ва Бразилияга метеорит тушди (видео)
Қизириқ ЙҲХБ ходими «Lacetti»да ЙТҲга учради