Красноярск археологлари All Sаints Некрополини қазиш пайтида ўзларининг топилмалари ҳақида гапириб беришди. Қазиш ишлари давомида улар 1825 йилдан 1850 йилгача даврда дафн этилгани таҳмин қилинаётган бой амалдорнинг қабрини топдилар. Ngs24.ru интернет нашри бу ҳақида маълум қилган.

Ушбу археологик мерос объекти Квант савдо маркази ва қурилиши тугалланмаган кўп даражали автотураргоҳ ёнида жойлашган. Эътиборни жалб қиладиган тарафи шуки, қазишма пайтида топилган одам скелетининг костюми мукаммал ҳолатда сақланиб қолган, нақшинкор ипак кўйлак ва ундаги кумуш тугмачалар шахснинг юқори лавозимларда ишлаган амалдор эканлигини билдиради.

Тобутдан бир шиша француз атир-упаси ҳам топилган. Мутахассиснинг фикрига кўра, шишадаги мавжуд ёзувлар ўша пайтда, ҳатто Eвропада жуда камдан-кам ҳолларда ёзилганю Шунинг учун бу атирлар жуда қимматбаҳо экани маълум бўлган. Бундан ташқари костюмнинг ичидан ҳар хил илмоқлар ҳам топилган.

EFFECT.UZ

EFFECT.UZ