Бугун, 18 март куни тахминан соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Олмозор” ер ости метро бекатидан “Сирғали” метро йўналишининг “Чоштепа” ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиб(состав)и тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шунингдек, “Сирғали” метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркиб(состав)ларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилди. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«Никита Макаренко халқ душмани эмас, жамиятнинг онгли аъзоси!» – Расул Кушербаев
Улар ҳаёт бўлганда эди… Саҳна муқаддаслигини унутаётганларга бағишланади
«Беном» гуруҳи Равшан Йўлдошев вафот этганда Шаҳзоданинг аҳволи жуда оғир бўлганлиги айтди (видео)
Шавкат Мирзиёев «Шоввозсой» ҳақида гапирди