Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Lacetti” 8 ва 9 ёшли болаларни босиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 13 март куни соат 14:30ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган “Чинор” ресторани рўпарасида ҳайдовчи Ш.С. “Ласетти” русумли автомобилни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олганликлари маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз”, – дейилади хабарда.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

34 мактаб миналаштирилган бўлиши мумкин
Эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди
Кобулда ҳарбийлар бўлган автобус портлади
Ғайрат Усмонов сабабсиз тақиққа учрагани ҳақида гапирди (видео)