Химки шаҳридаги турар – жой биносида портлаш содир бўлди, иккита хонадон деярли вайрон бўлди. Бу ҳақда БАЗА нашри хабар бермоқда.

“Портлаш саккизинчи қаватдаги квартирада содир бўлди. Талофатлар жиддий. Портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Улар катта ёшли эркак ва ёш бола эканлиги ойдинлашди. Вайроналар остидан яна бир бола қутқариб олиниб касалхонага жўнатилди. Ҳаммаси бўлиб олти киши жароҳат олди” – дейилади хабарда.