Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева машҳур блогер Амиран билан бирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Марям 14 ёшида АҚШга кўчиб ўтган ва ҳозиргача шу давлатда истиқомат қилади. Ҳозирда Тиллаева ўзининг шахсий бренди устида ишламоқда.