Кеча Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Ховос туманида кучли шамол кузатилди ва ҳудуднинг бир нечта биноларига зарар етказди.

8 март куни соат 9:20 атрофида кучли шамол эсиши оқибатида Халқ банки Боёвут филиали биносинининг том қисми қулаб тушди.

Шундан сўнг, тахминан соат 13:35 Янгиер шаҳар “Наврўзабод” МФЙ “Xovos City” марказида жойлашган 5-уйнинг том қисмининг тахминан 40 м.кв  майдони кучли шамол таъсирида ерга қулади.

Воқеа жойига зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  ходимлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришганлар.

“Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон қумли шамол Ўзбекистонга келаётган бўлиши мумкин

Статистика бир ҳил. ФВВ огоҳлантириш билан чиқди

18 март кунидан 20 март кунига қадар республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этмоқда.

Автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўраб қолади”, – дейилади хабарда.

Бу сигнал Ўзбекистонга яқинлашаётган қумли бўрондан дарак бўлиши ҳам мумкин. Чунки Қозоғистон фавқулодда вазиятлар бошқармаси 17-22 м / с гача кучли шамол эсиши ҳақида ўз фуқароларини огоҳлантирган эди. Натижада Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида қум бўрони кузатилди.

Ўзбекистон ФВВ кучли шамол тўғрисида берган статистикаси эса, Қозоғистонники билан деярли бир ҳил.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, яқин бир ҳафта ичида қум бўрони дунёнинг бир нечта давлатларида, жумладан Хитой ва Саудия Арабистонида ҳам кузатилган эди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетди (видео)
«Никита Макаренко халқ душмани эмас, жамиятнинг онгли аъзоси!» – Расул Кушербаев
Улар ҳаёт бўлганда эди… Саҳна муқаддаслигини унутаётганларга бағишланади
«Беном» гуруҳи Равшан Йўлдошев вафот этганда Шаҳзоданинг аҳволи жуда оғир бўлганлиги айтди (видео)