Хонанда Ғайрат Усмонов маълум муддат телевидение ва радиода тақиққа тушгани ҳақида You tube даги “Chotki TV” дастурида гапириб берди.

«Радионинг раҳбарига телефон қилиб, гаплашдик нима сабаб бизни қўшиқларни қўйилмасликка деб сўраганимда, фалончининг қўшиғи қўйилмасин деб айтган эди», – деб жавоб берди бошловчининг саволига хонанда .

Маълумот учун, Ғайрат Усмоновнинг «Армонлар» , «Атиргул» , «Кўнгил» каби тароналари машҳур бўлган.