Сирдарё вилояти Ховос туманида 18 март куни тахминан соат 13:35 Янгиер шаҳар “Наврўзабод” МФЙ “Xovos City” марказида жойлашган 5-уйнинг том қисмининг тахминан 40 м.кв  майдони кучли шамол таъсирида ерга тушган. Бу ҳақда “Sirdaryo xabar”лари хабар бермоқда.

Воқеа жойига зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  ходимлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришганлар.

“Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган”, — дейилади хабарда.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«Энг катта ҳуқуқлардан бири – иш билан таъминланиш» – Шавкат Мирзиёев «ТСТ Rice» шоли заводига борди
Махсус комиссия қарори
Тиктокер онасини оёғини ўпиб кечирим сўради (видео)
25 қаватдан тушиб кетган ўн бир ёшли бола тирик қолди