Қозоғистоннинг Мангистау вилояти аҳолиси томонидан ижтимоий тармоқларда ҳудудни қоплаган чанг бўрони ҳақидаги видеороликлар тарқалди. Kazinform бу ҳақида хабар берган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси аввалроқ 17-22 м / с гача кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Маълумот учун, 16 март куни Шимолий Қозоғистон вилояти ва Петропавловскда бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, жануби-ғарбдан эсган кучли шамол сониясига 15-20 метргача кучайиши ҳам айтилган.