Таниқли актёр Акбархўжа Расулов айни вақтда Туркияга кетиб, Истанбул шаҳрида бизнес фаолиятини бошлаганини хабар берди.

«Ассалому алайкум бугундан бошлаб, бизнес соҳасида ўз фаолиятимни бошладим ва ҳозир мен Истанбул шаҳридаман. Бизнинг биринчи лойиҳамиз интернет дўкони бўлади. Қизиқарли лойиҳаларимиз кўп. Бизни кузатишда давом этинг» , – деди актёр.

Маълумот учун, Акбархўжа Расулов ўзбек тарихий филимларда ажойиб ролларни ижро этиб келаётган эди.