«Шердор» клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов Effect.uz журналистларига берган интервьюсида ўзбек футболидаги ҳақиқатлар ҳақида шахсий фикрларини билдирди.

«Бизда қачонки кимдир томонидан қўйилишлар тўхтаса, яъни футболимизда тайинлаш ўрнига сайласак, ўшандагини натижада ривожланиш бўлади. ЎФА президентлигига номзодлар ўз режаларини, лойиҳаларини тақдим этилса, шундан сўнг, сайласак тўғри бўлади.Сайланиш вақти 4 йил бўлиши керак, яъни бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионати шунга қараб истеъфо масаласи ҳам муҳокама қилинади», – деди «Шердор» клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов.

Маълумот учун, Про Лигадан қарздорлик сабаб четлатилган «Шердор» клуби айни вақтда 2 лигада иштирок этиб келмоқда.