Хонанда Райҳон You tubeъда “CHOTKI TV” дастурига берган интервьюсида Дж Пилигрим ҳақида ўзининг фикрларини гапириб берди.

«Биласизми, ҳақиқатни айтсам Пилигримни инсон сифатида ҳам, хонанда сифатида ҳам ҳурматини йўқотди. У гапиргим келмаяпти, сабаби у паст ҳаракатлар қилди. Эркак киши, нафақат эркак киши, балки ҳақиқий инсон бундай қилмаслиги керак эди. Бу ишларни Аллоҳга топширдим. Худо инсоф берсин унга» , – деди суҳбат давомида хонанда.

Маълумот учун, Райҳон ҳамда Дж Пилигрим ижро этган қўшиқ чиққан бўлсада, клип намойиш этилмади..