Ўзбекистон аҳолисини ЖССТ тавсия қилмаган вакциналар билан эмламоқчи. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасида аҳолимизни эмлаш учун 3 та турдаги вакцина, яъни AstraZeneca, “Спутник V” ва ZF-UZ-VAC 2001 фойдаланиш режалаштирилган.

Аммо юқорида айтилган вакциналардан фақатгина биттаси AstraZeneca ЖССТ томонидан фавқулодда қўллаш учун тавсия қилинган.  Қолган икки вакцина эса ҳозирча ЖССТ тасдиғидан ўтмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон COVAX дастури орқали AstraZeneca вакцинасини олиши кутиляпти.

17 март куни ушбу вакцинанинг бир қисми етиб келади. 3-4 куни ичида, наврўз байрами арафасида эмлаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Европанинг 9 давлати AstraZeneca вакцинасидан воз кечди

Европа мамлакатлари эмланган беморларда қон томирларда тромб пайдо бўлгандан кейин AstraZeneca вакцинасини қўллашни тўхтатишни бошлади.

Европанинг тўққиз мамлакатида: Дания, Исландия, Италия, Норвегия, Эстония, Латвия, Литва, Австрия ва Люксембургда AstraZeneca вакцинасини эмлаш тўхтатилди. Бунга эмланганларда қон томирларида тромб пайдо бўлиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.

Болтиқбўйи мамлакатлари, Австрия ва Люксембург вактсинани фақат битта партиядан фойдаланишни тўхтатган бўлса, Исландия, Дания ва Норвегия эмлашни барча таъминотлардан тўхтатиб қўйишди.

AstraZeneca’дан вақтинча воз кечган биринчи мамлакат Австрия эди. Сабаби, бошқа беморда оғир қон кетиш бузилиши ва ўпка эмболия туфайли эмланган ҳамширанинг ўлими.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Имрон Дурдона Қурбонова синдирган машина сабаб муҳокамаларга ойдинлик киритди (видео)
«Ўзбекистонга борганда роса уялдим» – Садир Жапаров
14 ёшли қиз ўғирлаб кетилди, зўрланди ва контейнерда қолдирилди. Педофил ҳамон озодликда
Хоккейчи Тимур Файзутдинов бошига шайба тегиши оқибатида вафот этди