Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Effect.uz’га берган интеврвьюсида қоидабузарликларни хабар берувчилар ҳақида гапирган  видеосини нега ўз каналида ўчириб юборганини маълум қилди.

 

Мен депутат сифатида эмас, оддий инсон сифатида ҳам фикр айтишим мумкин. Берилган саволга нисбатан фикр айтиш ҳуқуқи депутат бўлганим учунмас, инсон бўлганим учун берилган ва ўлгунимча мен билан қолади.

Фикримга қўшилмаслик мумкин. Лекин барибир позициям ўзгармайди: аввал қоида бузмаслик учун шароит қилайлик, кейин телефон ёрдамида “бепул” холис  жаримага тортайлик. Қолганига эътироз йўқ.

Жонли эфирда пиёда эмас, ҳайдовчи савол бергани учун эса мен айбдормасман… Видеони ўчиргандим, лекин қайта жойламаса бўлмади”, – деб ёзди Кушербаев.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Кушербаев видеода қоидабузарликлар тўғрисида хабар берадиган шахсларни кескин танқид остига олган эди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР