Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер ўртасида бўлиб ўтган можародан кейин, талабалар барчадан узр сўраб чиқишди.

2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт залида Тошкент шаҳрида жойлашган 10 та олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий ўтказилиб келинаётган “Талабалар лигаси”нинг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институти жамоаси кескин ва муросасиз кечган баҳсда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди.

Эътиборли томони ҳам шундаки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжалли вазият юзага келди ва ижтимоий тармоқларга нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқалиб кетди.

Институт маъмурияти томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Ушбу вазиятда ҳеч ким жароҳат олмади ва жамоа аъзолари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Биз билгандик, биз кутгандик. ЎФА «Турон» президенти ва мураббийига чора кўрди
Тошкентда мактаблар карантинга ёпилади – Манба
«Бу мамлакатда сексизм авж олган» – норози халқ бош кўтарди
Мардлар майдони – “мардикорлик бозори”