АҚШнинг Флорида штатидаги йўлда битта двигателли самолёт автомашинанинг устига қулаб тушди ва бунинг оқибатида икки киши вафот этди – хабар бермоқда CNN.

Ушбу ҳалокат ўша ерда жойлашган уйлардан биридаги видеокузатув камераларига ёзиб олингани ҳақида айтилган.

Вафот этганлардан ташқари, яна икки нафар киши машина ичида бўлган ва улар зудлик билан шифохонага етқазилган.

Ҳодиса Пемброк Пинес ҳудудидаги Шимолий Пери аэропорти яқинида содир бўлган. Шимолий Перри аэропорти шахсий ва чартер рейсларни амалга оширади ва тўртта учиш-қўниш йўлагига эга ҳисобланади.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«Популист эканлигимдан хурсандман» – Кушербаев «гей»лар ҳақида нима деди?
Шавкат Мирзиёев «Лукойл» президентини қабул қилди
Хоккейчи Тимур Файзутдинов бошига шайба тегиши оқибатида вафот этди
«Ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади» — Адлия вазирлиги