Тошкентдаги бозор ва савдо мажмуаларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши юзасидан назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида бўлиб ўтган махсус  йиғилишда маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тартиб кучайтирилади.

Тошкентдаги барча бозор ва савдо мажмуаларида ҳудудларига кириш дарвозаларида бозор маъмурияти, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Миллий гвардия ва ички ишлар ҳодимлари томонидан ҳудудга кираётган аҳолинининг тиббий ниқобда бўлиши назорат қилиб борилади.

Шунингдек, кучайтирилган тартибга кўра, инфрақизил нурли термометр (тепловизор)лар орқали ҳудудга кираётганларнинг иситмаси доимий ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан дезинфекция қилинади.

Бундан ташқари, масъул идоралар ҳодимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши назоратга олиниб, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширади.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Ўзбекистон ҳукумати ҳамиша қизил чизиқларни чизиб келган!” – Навбаҳор Имомова Сатторий иши ҳақида
20 мартдан мактаб ва боғчалар карантинга ёпилиши кутилмоқда
Абдулазиз Камилов Озарбайжон элчиси билан учрашди
Туркия Сайёҳлик соҳасида ишловчилар учун эмлашни рўйхатдан ўтказиш дастурни бошлади