Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонга ЛГБТ ташкилотини танқид остига олди.

Лекин эркак билан эркакнинг ўзаро эр хотин сифатида турмуш кечириб,  муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Ва токи тирик эканмиз Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман.

Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади.

Бир неча кундан бери айрим ҳориж ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга “Ilga Europe” номли бир жинсли жуфтликларни қўллаб қувватловчи (ЛГБТ) ва бошқа бир қатор шундай ташкилотлар Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни таъқиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақида мурожаат билан чиққани муҳокама қилинмоқда.

Тўғриси қайси бош билан(агар бўлса албатта) ўйлашаётганини билмадим-у, бироқ мамлакат тараққиёти ва миллат генофонди учун бу қандай фожиа эканлигини таклиф бераётган “бир жинсчи” ташкилотлар англашаётганмикан ўзи. Тўғриси буни тасаввур қилишнинг ўзи дахшат.

Одамлар учун фойдаси тегадиган, келажак авлод фаровонлиги учун хизмат қиладиган таклифлар тиқилиб ётганда буларнинг сўраётган нарсаси ҳеч бир қолипга сиғмайдиган иш. Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига.

Миллат, халққа дўст одам, якуни авлодларнинг жисмонан йўқ бўлиши билан тугайдиган бундай мантиқсиз, аксилтабиий таклиф билан чиқмайди. Демак уларнинг бизга асли ким экани ва мақсади нима эканлигини тушуниб олаверинг.

Яшасин эркаклар эркаклигича, аёллар аёллигича қоладиган жамият!

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Кушербаев Effect.uz билан интервьюда блогер Отабек Сатторий ва янги партия ҳақида гапирган эди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Коронавирус яна Ўзбекистонни қамраб олмоқда: 100 дан зиёд янги ҳолат қайд этилди
Маьлум вақтга Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти тўхтатилади
Журналистнинг бармоқлари синдириб кетилган
«Жуда оғир йил бўлди» – Владимир Путин