Жайрона Ҳасанова кинога кириб келишдаги қийинчиликлар ва режиссёрларнинг ножўя таклифлари ҳақида фикрларини билдирди.

«Кастингга чақиришади, аввал ижодий савол-жавоб бўлади. Шундан сўнг, роль ҳақида шундай даражада гапиришадики, сиз у ролда яшай бойлайсиз.

Кейин пулинг борми? деб савол беришади, пулим йўқ дейсиз. Биринчи продюсерлар реклама қилиб кўради, кейин қизлигингга тегмайман мен билан юрсанг бўлди дейди. Менимча, кўпчилик бунга рози бўлади. Ҳозирги вақтда шундай бўлиб қолган. Олдинлари, ижод сал бўлса ҳам қадри бор эди», – деди Жайрона Ҳасанова.

Актриса бир қатор филимларда салбий ролларни ижро этган. Аммо, ўз ролни қойил мақом уддалаб қўйгани сабаб ҳам, кўпчиликнинг кўнглида у яхши инсон сифатида қаралади.

Оммабоп хабарлар

Навоий ҳокимига ўринбосар тайинланди
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади – ХТВ
Қирғизистон Сўх йўлини очмайди
Beeline Uzbekistan’да яна раҳбар ўзгарди