Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага кўра, бугун 14-март куни эрта тонг билан Сирдарё туманида кўп қаватли уй-жойлар олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳақида берилган эди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг мазкур ҳолат юзасидан эълон қилинган расмий муносабатига кўра туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов дарахтлар кесилган жойга борган.

 

Ҳолат Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов, Сирдарё вилояти Экалогия ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиги биринчи ўринбосари Б.Қудратов ҳамда тегишли мутасаддилар билан биргаликда ўрганилди.

 

Маълум бўлишича дарахтлар кесилиши Сирдарё тумани “Ширин” маҳалласи кўп қаватли уйлар ёнида содир бўлган. Фуқаро Р.М томонидан “Ширин” маҳалласи худудидан 0,03 га ер майдони дарахт кесилиши учун белгиланган тартибда руҳсатномач олиш шарти билан дўкон ва майиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш учун “YERELEKTRON” AAT электрон аукциони орқали ютиб олинган.

Бугун эрта тонгдан Р.М топшириғи билан ёлланма ишчи Н.К томонидан 3 турдаги (диаметри 15 ва 20 смлик Арча, 25 ва 36 смлик Шумтол, 40, 45 ва 72 смлик Заранг) жами 7 дона дарахтлари кўкариб турганига қарамасдан, ҳеч қандай руҳсатнома олмасдан ноқонуний кесиб ташлаб, юк машинага ортиб Т.И нинг хонадонига олиб борганлик ҳолати аниқланди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37, 49, 51-моддалари талаби бузилган. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима жаъзоси қўлланилиб, жойида баённома расмийлаштирилди“, — дейилади туман ҳокимлиги расмий муносабатида.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Ўзбекистонга коронавирус кириб келганига 1 йил бўлди
Сирдарёда дарахтлар ёппасига кесиб ташланди (видео)
Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди
«EVOS» кафеси ёниб кетди (ВИДЕО)