Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Effect.uz сайтига берган интервьюсида Отабек Сатторийнинг суд жараёнлари ҳақида гапирди.

Отабек Сатторийнинг суд жараёнларига шахсан бормаган бўлсам – да, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боряпман. Шахсан ўзим ҳам бу борада қарашларимни баён қилганман.

Умид қиламанки, адолат қарор топади ва Ўзбекистонда сўз эркинлиги борлиги мана шу суд орқали намоён бўлади.

Дастлабки суд жараёнларини кузатдик. Жабрланувчилар, гувоҳлар фикрларини ҳам эшитдик. Ҳаммада ҳар – хил фикрлар мавжудлигини билиб олдик.

Лекин, токи суд тугамагунча уни таҳмин қилиш ёки маълум бир йуналишга буриб юборадиган фикрларни билдириш жуда нотўғридир. Шундай экан ҳозир биз кимнидир айбдор, айбсизга чиқаришимиз унча тўғри бўлмайди.

Энг муҳими, суднинг очиқ – ошкора ўтказилаётганининг ўзи катта гап. Чунки, бу мавзу ҳозир омма эътиборида. Ҳеч ким хато қилмаслиги керак. Адолат доим қарор топишига ишонаман!” – деди Кушербаев.

ЭСЛАТМА: Расул Кушербаев бундан ташқари, яна кўплаб мавзулар тўғрисида гапирди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Наманганда номаълум мавжудотнинг скелети топилди (ФОТО)
«Тахтакорача» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланди
Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетди (видео)
“Локомотив” – “Навбаҳор” ўйинида VAR тизими ишлайди