Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Effect.uz сайтига берган интервьюсида Хидирназар Оллоқулов бошчилигида тузилаётган янги партия ҳақида гапирди.

Кузатиб боряпман, лекин тўлиқ ички жараёнларидан хабарим йўқ. Аммо қонунчиликка асосан, кўп овоз тўплаган ҳолда, маълум бир ғояга асосланиб партия тузилиши мумкин.

Тўғриси, янги партия рўйхатдан ўтганми, йўқми аниқ билмайман. Менимча, ҳозир шу жараёнлар кетмоқда. Охирги пайтлар уларга турли босимлар бўлаётгани ҳақида видеолар тарқалди.

Бу айрим шу жараёнларни тушунмайдиганларнинг хатти –ҳаракатига қиёсланади. Бизда қонунлар ишлаши керак. Қонунни тушунмайдиган, уни қабул қилолмайдиган одамлар бўлса, марҳамат уларнинг жавобини бериш керак. Шунингдек, суд деган ҳокимият ҳам бор бизда.

Ҳар битта тушунарсиз ҳолатни аста – секинлик билан бўлса – да, суд орқали ҳал қилиш босқичига ўтишимиз керак. Кимдир уларга қаршилик қилаётган бўлса, янги партия таъсисчилари уларни судга бериши мумкин…”, – дейди Расул Кушербаев.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«Ўзбекистонда сўз эркинлиги борлиги мана шу суд орқали намоён бўлади!» – Кушербаев Отабек Сатторий суди ҳақида гапирди
«Вор в законе» «Япончик»ни ўлдириш учун миллионлар тўланган
Наманганда номаълум мавжудотнинг скелети топилди (ФОТО)
«Тахтакорача» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланди
Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетди (видео)