Актриса Феруза Норматова Аҳад Қаюмга йиғлаб мурожаат қилиб, маслаҳат ва таклифини берди.

“ Одам ўзи бўлмаса, у ҳақида гапириш нотўғри.Аҳад ака кечиринг, бу видеони кўрадилар , буни биладилар, тўғридан-тўғри мурожаат қиламан.Илтимос, ўзингизга бир ҳафта вақт ажратинг. Балким, даволанишингиз керакдир, балким, психологик ёрдам керакдир. Сиз гапираётган гапингиз рост эмаслигини биламиз-ку, халқ билади-ку. Бу пиарни нима кераги бор. Қора пиар шунчалик керакми? Шунча зўр шеърлар, китоблардан кейин сизга шундай арзон пиар керакми? Нима учун санъатда юриб, бунчалик санъаткорларнинг ғашига тегиш керак сизга, тўғриси тушунмадим.Буларни мен гапиришим нотўғридир, бир актриса сифатида, сизга яхшилик тилаганимдан гапиряпман. Булар ҳаммаси ҳазил деб чиқишингизни кутаман, бўлмаса барча сизга аҳмоққа қарагандай қараб қолди. Буларни барчасини сингиллик таклифи, ёки маслаҳат деб қандай қабул қилсангиз?», – деди Феруза Норматова You tube даги “Yashin TV” га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Феруза Норматова ва Аҳад Қаюм “Аёл макри” филъимда бирга иштирок этган.