«Навбаҳор» бош муррабийи Нўмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди.

Суперлига биринчи туридан ўрин олган учрашувидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Нўмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов «Навбаҳор»га бош мураббий этиб тайинланди.

 

Кўпчиликнинг эътиборини тортган жиҳат шуки, мавсумолди таништирув маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва «Навбаҳор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўртасида  қуйидагича ҳазиломиз ҳолат юз берганди.

Видео: Сhampionat.asia

Нўъмон Ҳасанов: «Менинг услубимни биласизлар, шу боисдан ҳам «Навбаҳор» бу йил «Барселона» бўлади».

Шундан сўнг микрафонни қўлга олган ҳоким шундай деди: «Азиз мухлислар, очиғини айтиб қўяй. Ҳасанов бундай гаплари билан узоққа бормайди, мен «реалчиман».

Бу ҳолат ҳазил сифатида қабул қилингани бор гап, бироқ Ҳасановнинг истеъфога чиқиши вазиятга бир қанча ойдинлик киритгандек гўё.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов “Навбаҳор”да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоа билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. “Навбаҳор” тарихидаги 1996 йилдаги ягона чемпионлик унвонига ҳам унинг даврида эришилган.