Жорий йил 11 март куни ўзбекистонлик машхур режиссёр Баҳром Яқубов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Ҳалқ сўзи” маьлум қилди.

Баҳром Яқубов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг актёрлик факультетини тугатган. Илк режиссёрлик иши «Ёш ёзувчининг кундалиги» қисқа метражли бадиий фильми ҳисобланиб, у 1989 йилда суратга олинган.  Баҳром Яқубов катта кинотеатрларга 2003 йилда «Сарвиноз» тўлиқ метражли фильми билан кириб келган.

Бундан ташқари ҳалқимизнинг энг севимли филмлари қаторидан жой олган 10 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларни суратга олган.  Улар орасида «Бахт учун миллион», «Ёндиради, куйдиради», «Фотима ва Зуҳра», «Суғдиёна», «Жодугар», «Мажруҳ», «Ичкуёв», «Суперкелинчак», «О, Марям, Марям» каби бир қатор фильмлар ҳам бор.