Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров ҳали ҳам отасини вафот этганига ишонгиси келмаяпти. Ушбу воқеага 17 йил бўлганига қарамай хонанда отасини ўз олдида деб билмоқда.

«Ҳозиргача отам ўтганларини қабул қилолмайман. Сабаби худди отам ҳаётдай, масалан кўчада ишларим бўлиб, уйга қайтганимда бир даврада ўтиргандай. Гўёки отам ўтмаганлар, 17 йил бўлибдики ҳали ҳам ҳаётдайлар» , – деди Ҳожиакбар.

Ҳожиакбар Ҳайдаров отасини йўлини давом эттириб, ажойиб қўшиқлар куйлаб келмоқда.