“Шабаб Ал Аҳли” ва “Ажман” жамоалари ўртасидаги учрашув давом этяпти.

БАА чемпионатида тўп сураётган Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов «Шабаб Ал Аҳли» сафидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди.

Айни дақиқаларда «Ажман»га қарши бўлиб ўтаётган баҳсда 27 ёшли яримҳимоячимиз ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди.

Ушбу беллашувда Одил Ҳамробеков ҳам асосий таркибда майдонга тушди.