Tesla ва SpaceX раҳбари, америкалик миллиардер Илон Маск май ойида Қозоғистондаги талабалар олдида нутқ сўзлайди. У билан учрашувга етти ой давомида келишиб олингани ҳақида хабар беради Tengrinews.

«Мен Европа Иқтисодиёт, Бизнес ва Ҳуқуқ Олий коллежининг асосчисиман. Масофавий ўқитиш бошланганда, талабалар ўқишга қизиқишини йўқотмасликлари учун биз чет эл ўқитувчиларини жалб қила бошладик. Улар ҳар ҳафта маърузалар ўқишди. Ўтган сентябрь ойида биз Илон Маскни таклиф қилган эдик. Ҳаммаси осон ва тез ўтиб кетади деб ўйладим, биз у билан боғлана бошладик, аммо афсуски, ёзишмалар етти ойга чўзилиб кетди ва кеча биз у талабалар билан 15-20 дақиқа давомида учрашишга тайёр деган жавобни олдик. Унинг жадвали бир йилга режалаштирилган “, – деган Қозоқ жамоат алоқаларининиг вакили Талгат Туремуратов.

Ташкилотчи қозоғистонлик талабалар учун бу жараён яхши туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Маск билан учрашишни истаган талабалар сони кўпайиши мумкин. Талгат Туремуратов ушбу дастурга Европа Иқтисодиёт, Бизнес ва Ҳуқуқ Олий коллежининг талабалари ҳам жалб этилиши ва учрашув 1 май куни бўлиб ўтиши ҳақида ҳам айтиб ўтган.