Tashkent city бизнес маркази ҳудудида қурилаётган Nest One биносида cодир бўлган ёнғин бўйича ФВВ расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, 10 март куни соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган Nest One турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида ёнғин юзага келган.

Хабар берилишича, у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган. Ёнғин Тошкент шаҳар ФБВ ёнғин қутқарув гуруҳлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.