Ассалому алайкум футболсевар дўстлар!

ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашувларидан бири “Ювентус” ва “Порту” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашуви.

Дастлабки учрашув: 1:2

«Ювентус»: Шесни, Куадрадо, Бонуччи, Демирал, Алекс Сандро, Кьеза, Рабьо, Артур, Рэмcи, Мората, Роналду.

«Порту»: Маркесин, Манафа, Пепе, Мбемба, Занузи, Сержиу Оливейра, Урибе, Отавио, Корона, Марега, Тареми.

Трансляцияни Ҳумоюн Орипов олиб боради

1′  Учрашув бошланди… 🔊

3′  Хуан Куадрадонинг супер узатмасини Мората боши билан дарвозага йўллади. “Порту” дарвозабони Марчесин тўпни қайтарди – 0:0… ⚽

5′ “Порту” хавфли ҳужум ташкил этди. Эронлик Меҳди Тареми зарбасини ҳмоячи қайтарди. Қайтган тўпни эронлик футболчининг ўзи бош билан иккинчи зарбани йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди ⚽

Эслатиб ўтамиз, учрашувни голландиялик Бьёрн Кейперс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боряпти.

17′ “Ювентус” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Демираль Таремини чалиб йиқитди.

18′ ГООООООООЛ…  Сержио Оливейра пенальтини аниқ амалга оширди ва “Порту”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Умумий ҳисоб – 1:3

20′ Ўйин давом этмоқда. “Ювентус”нинг имкониятлари кескин пасайиб кетди. ЕЧЛ давомини Роналдусиз тасаввур қилиш қандай мушкул?

 

27′. МОРАТАААА!! Бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади!!! Бундай имкониятдан фойдаланиш керак…

33′ Пепега тиббий ёрдам кўрсатилди. Португалиялик футболчи майдонга қайтди.

37′ “Ювентус” футболчилари ичида фақатгина Алваро Моратагина тирик. Қолганлар шунчаки саноқни тўлдириб туришибди.

44′ “Порту” чизиқларда зич ҳаракат қиляпти. Мезбонларнинг паслари манзилга аниқ етиб бормаяпти.

45′ Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Уларнинг биринчисида гол муаллифи Оливейра жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Шенсни тўпни эгаллаб олди.

Биринчи тайм ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:1. Меҳмон жамоа мукаммал ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда имкониятни сақлаб қолиш учун Роналду жамоадошлари камида иккита гол уришлари шарт. Йўқса ўтган мавсумдаги каби ўз юришларини нимчорак финалдаёқ тўхтатишларига тўғри келади.

 

Иккинчи бўлим бошланди…

49′ ГОООООООООЛ… Федерико Кьеза Роналдунинг узатмасидан сўнг чиройли услубда дарвозани инғол этди.

54′ Меҳди Тареми иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди ва қизил карточка кўрсатилди. “Порту” бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиради. Воқеалар ривожи “Кекса Синьора” ғалабаси томон кетяпти шекилли. Дахшат!!!

57′ КЬЕЗАААААА!!!! У дарвозабондан ҳам ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади!!! Пепе вазиятни аъло даражада баҳолади.

 

62′ КЬЕЗАAAA ГООООООООООЛЛ “Порту” дарвозасига гол уриш ҳадисини олган шекилли, Куадрадонинг супер узатмасини голга айлантирди

74′ Мусса Марега дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Лекин Шенсни вазиятни бартараф этди. Агар “Порту” гол урса буёғига туринликлар иккита тўп фарқини юзага келтиришлари керак…

82′ Кьеза катта тезлик билан жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади. Португал клуби дарвозабони Марчесин боши билан тўпни қайтарди…

85′ Марегаааа!!! Пастки бурчаккка айёрона зарба йўллади, бироқ озгина аниқлик етишмади.

90+3′ КУАДРАДООООО!!! Супер зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. “Юве” учун фантастик финиш бўлиши мумкин эди…

90+5′ Бурчак зарбаси амалга оширилди. Лекин италияликлар ундан наф чиқара олишмади. Ҳакам ўз ҳуштагини чалиб, жамоаларни экстра-таймга таклиф этди…

Жамоалар экстра-таймларни бошлашди.

99′ Течетитонинг узатмасидан сўнг Марега бош билан зарба йўллади, бироқ Шенсни тўпни ушлаб олди

106′ Экстра-таймларнинг иккинчиси бошланди… Воқеалар шундай давом этса, пенальтилар сериясига гувоҳ бўлишимиз мумкин

115′ ОЛИВЕЙРААААА, СУПЕРГОООООЛ. жарима зарбасидан сўнг “Порту” рақиб дарвозасини ишғол этди. амоом “Юве” out…

117′ ГООООООООООЛ. РАБЬО ҳисобни ўзгартирди. Ўйин якуни ёнади шекилли. Эмоциялар авжига чиқди

120+3′ ўйин тугади. “Ювентус” ғалаба  қозониб, мусобақани тарк этди.

Биз билан бирга бўлганингиз  учун  ташаккур!!!